
Автомобилига зарар етган эҳтиёжманд ҳайдовчига ўзаро ёрдам кўрсатишни ташкил этиш қоидалари
2020 йил 18 августдаги “UZARO” ИСМЖ Кузатув кенгаши қарорига асосан тасдиқланган
Автомобилига зарар етган эҳтиёжманд ҳайдовчига ўзаро ёрдам кўрсатишни ташкил этиш қоидалари
1. “UZARO” ИСМЖ (матнда “UZARO” деб юритилади) томонидан эҳтиёжманд ҳайдовчига ўзаро ёрдам кўрсатишни ташкил этиш қоидалари (матнда “Қоидалар” деб юритилади) эҳтиёжманд ҳайдовчиларга ўзаро ёрдам кўрсатиш тартибининг умумий шартларини белгилайди.
Асосий тушунчалар
2. Ушбу Қоидалар учун қўлланиладиган асосий тушунчалар қуйидагилардир:
Эҳтиёжманд ҳайдовчи – йўл-транспорт ҳодисаси натижасида қонуний асосида эгалик қилаётган транспорт воситаси зарарланган ҳамда ушбу Қоидалар асосида эҳтиёжманд ҳайдовчи меъёрларига жавоб берадиган ва шундай деб тан олинган жисмоний шахс.
Ёрдам кўрсатувчи – эҳтиёжманд ҳайдовчига ушбу Қоидалар асосида пул маблағини эҳсон қилиш орқали ёрдам берувчи муомалага лаёқатли жисмоний шахс.
Умумий шартлар
3. Эҳтиёжманд ҳайдовчига “UZARO” томонидан ташкил қилинадиган ўзаро ёрдам кўрсатиш лойиҳасидан кўзланган мақсад жамиятда ҳайрияларга асосланган содда ва қулай ўзаро ёрдам тизимини шакллантириш ҳисобланади.
4. Эҳтиёжманд ҳайдовчига “UZARO” томонидан ташкил қилинадиган ўзаро ёрдам кўрсатиш лойиҳасининг вазифаси – эҳтиёжманд ҳайдовчининг шикастланган автомобилини тиклаш учун эҳсон маблағларини йиғишни ўзаро ёрдам асосида амалга оширишдир.
5. Ушбу Қоидалар “UZARO”нинг ўзаро ёрдам кўрсатиш тизимидан фойдаланаётган ҳар бир эҳтиёжманд ҳайдовчи ва ёрдам кўрсатувчи учун мажбурий кучга эга.
6. Ушбу Қоидалар “UZARO”нинг https://uzaro.uz – расмий веб-сайти ва https://t.me/uzaro_bot – телеграм ботда жойлаштирилади ва ҳар бир шахс исталган вақтда у билан танишиб чиқиш имкониятига эга.
7. Қоидаларнинг амал қилиш худуди – Ўзбекистон Республикаси.
8. Эҳтиёжманд хайдовчи ва ёрдам кўрсатувчи ушбу Қоидалар шартлари асосида ўзаро ёрдам олиш / кўрсатишдан аввал Қоидалар билан танишиб чиқиши лозим. Агар Қоидалар ёки унинг баъзи қисмларига рози бўлмаса, у ҳолда ушбу Қоидалар асосида ёрдам кўрсатмаслик ёки ўзаро ёрдам олмаслик хуқуқига эга. Ёрдам кўрсатувчи маблағини эҳсон қилиши ёки эҳтиёжманд ҳайдовчининг ўзаро ёрдам тизимидан фойдаланиши ушбу Қоидалар шартларига тўлиқ ва сўзсиз рози эканлигини билдиради.
9. “UZARO” кейинчалик ушбу Қоидалар асосида кўрсатилган ўзаро ёрдам ҳолатлари, ёрдам кўрсатувчи ва эҳтиёжманд хайдовчи ҳақидаги маълумотлардан исталганича, исталган вақтда ва усулларда фойдаланиши (тарғибот ва реклама мақсадида ҳам) мумкин. Бунда мазкур шахсларнинг ёзма розилиги талаб этилмайди, улардан беғараз олинади ва “UZARO” бу маълумотларни беғараз ошкор этади.
10. “UZARO” олинган маълумотлар махфийлигини таъминлаш борасида барча ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўради.
11. “UZARO” исталган вақтда ўзаро ёрдам кўрсатишнинг шакли ва бошқа функцияларини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Эҳтиёжманд ҳайдовчини аниқлаш шартлари
12. Эҳтиёжманд ҳайдовчи қуйидаги меъёрлар орқали аниқланади:
“UZARO” томонидан яна бошқа қўшимча талаблар қўйилиши мумкин, жумладан муайян гуруҳ ёки жамоага тегишлилиги (мисол учун таксист, махсус иловадан фойдаланувчи ташувчи), ташкилот ходими бўлиши ва ҳоказо.
13. Ёрдамга эҳтиёжманд ҳайдовчи ариза ва юқоридаги меъёрларга жавоб берилишини тасдиқловчи ҳужжатларни “UZARO” га тақдим қилади. Қоидаларнинг 12-бандида меъёрларига жавоб берадиган эҳтиёжманд ҳайдовчи “UZARO” томонидан ундан йўл-транспорт ҳодисасига оид тегишли ҳужжатлар олингач 2 (икки) кун ичида аниқланади (автомобилни кўрикдан ўтказиш имкони мавжуд бўлган тақдирда).
14. Эҳтиёжманд хайдовчиси сифатида “UZARO” томонидан ижобий қарор қабул қилингач, эҳтиёжманд хайдовчи ва “UZARO” ўртасида битим тузилиб, унинг маълумотлари (исми-шарифи, техпаспорт, расмлар, баҳолаш ҳисоботи, ваколатли орган қарори) асосида ёрдам пул миқдори “UZARO” томонидан ушбу Қоидаларнинг 15-бандига биноан эълон қилинади.
15. “UZARO” веб-сайтида ва бошқа эълонларда, жумладан телеграмбот ва каналларда эҳтиёжманд ҳайдовчининг маълумотлари, зарарланган автомобил расмлари ва тафсилотлари, шунингдек йиғилиши керак бўлган ёрдам пули миқдорини эълон қилади. Эълон қайси манбаларда эълон қилиниши “UZARO” ихтиёрида бўлади.
16. Эҳтиёжманд ҳайдовчи учун йиғилаётган ёрдам пулининг йиғилган миқдори ва қолдиғи “UZARO” томонидан унинг расмий веб-сайтида ва бошқа эълонларда, жумладан телеграмбот ва каналда онлайн тарзда кўрсатиб борилиши мумкин.
17. Ўзаро ёрдам тизими орқали кўмаклашувчи шахснинг маблағи “UZARO”нинг иккиламчи махсус ҳисоб рақамида йиғиб борилади, фақатгина эҳтиёжманд хайдовчиларнинг зарарини қоплашга йўналтирилади ва тўғридан-тўғри уларнинг банк пластик картасига ўтказиб берилади ва / ёки эҳтиёт қисмлар тақдим қилинади ёхуд автомобилларни таъмирлаш устахонасига тўлаб берилади.
Эҳтиёжманд ҳайдовчи таъмирланган автомобилни “UZARO”га кўрсатиши ва бу тўғрисида тегишли далолатнома тузилиши лозим бўлади, акс ҳолда тўланган ёрдам пуллари қайтарилади.
18. Ўзаро ёрдам тизими орқали эҳсон маблағларини йиғиш билан боғлиқ банк ва тўлов тизимларининг харажатлари ҳамда барча солиқлар, жумладан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи йиғилган маблағдан қопланади. Ушбу харажатларни “UZARO” ўзининг маблағлари ҳисобидан қоплаши ҳам мумкин.
19. Йиғилган пул маблағларининг сарфи навбат билан кимни мурожаати аввал келса, аввал ўшанинг ёрдамига маблағ йиғилади, унга белгиланган миқдордан ортган маблағ навбатдаги эҳтиёжманд хайдовчига ёрдам учун ўтказилади.
20. Эҳтиёжманд хайдовчига арзонроқ эҳтиёт қисмларини ҳарид қилишда “UZARO” вакиллари кўмаклашиши мумкин.
21. Эҳтиёжманд хайдовчи учун маблағ йиғилиши муддати 15 (ўн беш) кундан ошмайди. Шу муддат давомида автомобил таъмири учун белгиланган маблағ тўлиқ йиғилмаса, йиғилган бор маблағ эҳтиёжманд ҳайдовчига тўлаб берилади ва навбатдаги кейинги эҳтиёжманд хайдовчига маблағ йиғилиши бошланади.
22. Эҳтиёжманд ҳайдовчининг бошқа шахсга етказган зарари, ёки ўзига етган тан жароҳатини даволаш учун ушбу Қоидалар асосида маблағ йиғилмайди ва йиғилган маблағ сарфланмайди.
Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чоралари
23. UZARO (унинг ходимлари) ва эҳтиёжманд хайдовчи ўртасида ўзаро ноқонуний тил бириктириб олиш таъқиқланади.
24. UZARO эҳтиёжманд ҳайдовчининг UZAROга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўзаро ёрдам олмаганлиги ва / ёки етарли маблағ йиғилмаганлиги учун жавобгар эмас.
25. Эҳтиёжманд хайдовчига автомобилга етган зарарни баҳолаш ва уни таъмирлаш жараёнида суъистемолчиликлар қилишига йўл қўйилмайди. Агар эҳтиёжманд ҳайдовчининг суъистеъмолчилик қилганлиги аниқланса, у ҳолда “UZARO” ёрдам пулини тўлашни рад этиши, агар тўланган бўлса қайтариб олиш чораларини кўриши ва тегишли қонуний чораларни кўриши мумкин.
Якуний қоидалар
26. “UZARO” томонидан сўралган маълумотлар эҳтиёжманд ҳайдовчи томонидан етарли даражада тақдим этилмаса (камчилиги бўлса ёки тўлиқ тақдим этилмаса), “UZARO” эҳтиёжманд хайдовчига ёрдам учун маблағ йиғишни ташкил этмаслик ҳуқуқига эга.
27. “UZARO” эҳтиёжманд ҳайдовчининг зарарлари учун жавобгар эмас.
28. Агар мажбуриятларни бажармаслик енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларидан келиб чиққан тақдирда, “UZARO” жавобгарликдан озод қилинади.
29. Ушбу Қоидаларда назарда тутилган ёки у билан боғлиқ масалалар бўйича низолар, талаблар ёки келишмовчиликлар юзага келган тақдирда уларни музокаралар йўли билан ҳал этиш чоралари кўрилади.
30. Агар низолар, талаблар ёки келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал этиш имкони бўлмаса, улар “UZARO” жойлашган ердаги тегишли судда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари шартларига кўра ҳал қилинади.
31. Ушбу Қоидаларда баён қилинмаган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
32. Ушбу Қоидаларга зарурат туғилганда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бунда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тегишли тартибда расмийлаштирилади ва “UZARO”нинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган вақтдан бошлаб, ўзгартириш ва қўшимчалар кучга киради.
33. Ушбу қоидалар тасдиқланган пайтдан бошлаб кучага киради ва бекор қилингунига қадар амал қилади.
🤝 Биргаликда жамиятда содда ва қулай ўзаро ёрдам тизими ва раҳмдиллик хислатини шакллантирамиз.
Ўзаро ёрдам масаласида саволларингизни: Телегамм аккаунтимизга йўлланг ҳамда каналга уланиб ҳайрия лойиҳасини кузатиб боринг.
Ҳайрия қилиш учун ёки веб сайтга киринг, тўловлар онлайн амалга оширилади.
Яқинларингизни ҳам ўзаро ёрдамга чақиринг ёки ердам олишлари учун улашинг!