
Биргаликда жамиятда содда ва қулай ўзаро ёрдам тизими ҳамда раҳмдиллик хислатини шакллантирамиз
UZARO аъзоси бўлинг ва ўзаро суғурта афзалликларидан баҳраманд бўлинг, ўзаро ёрдамга шошилинг ва қийин кунларингизда бундан ўзингиз ҳам фойдаланинг
UZARO хизматлар
АВТОМОБИЛ зарарланганда
амалга оширилиши лозим бўлган харакатлар бўйича эслатма
01/
Тўқнашган автотранспортни жойини ва ҳолатини ўзгартирманг
02/
“UZARO” вакилига хабар беринг, ундан дастлабки кўрсатмаларни олинг ва воқеа жойига етиб келишини кутинг. Агар “UZARO” вакили билан алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаса 5-харакатга ўтинг
03/
“UZARO” вакили ЙТҲ жойига етиб келганда унга (вакилга) ҳодиса тафсилотларини ўрганиш билан боғлиқ барча харакатларни амалга оширишига шароит яратиб беринг (масофаларни ўлчаш, фото/видеосуратга олиш, гувоҳлар билан суҳбат ўтказиш ва хоказо), уни саволларига имкон қадар тўлиқ жавоб беринг.
04/
“UZARO” вакили томонидан тўлдирилган “Йўл транспорт ҳодисаси хақида хабарнома” билан танишиб чиқиб имзоланг.
05/
Автомобилнинг кутичасида жойлашган “Йўл транспорт ҳодисаси хақида хабарнома”ни мустақил тўлдиринг ва ЙТҲнинг иккинчи иштирокчисига танишишга беринг, кейин иккинчи иштирокчи билан биргаликда имзоланг. Автомобилнинг тўқнашувдан олган шикастларини турли томонларидан фотосуратга олинг (камида 6 та фотосурат). “Йўл транспорт ҳодисаси хақида хабарнома” билан фотосуратларни «UZARO» вакилига тақдим этинг.
05/
Агар автомобил ЙХҲБ ходимлари томонидан жарима майдонига олиб кетилмайдиган бўлса “UZARO” вакили автомобилни Сизнинг розилигингиз билан таъмирлаш учун автосервисга олиб бориши мумкин. Агар автомобил ўзи харакатланадиган шароитда бўлмаса эвакуатор (тел.: 90 999 9909) ёрдамида автосервисга олиб борилади (эвакуатор харажатлари «UZARO» томонидан қопланади).
Жамоа
Молия соҳасида 18 йиллик юридик тажрибасига эга, адвокатлик фаолиятини юритади. Жамоада ҳужжатларни юридик экспертизаси ва ҳуқуқий маслаҳат беришга масъул.
Молия ва муассасаларини кредит рейтингини баҳолаш соҳасида 15 йиллик тажрибага эга. Жамоада молиявий ва бухгалтерия ҳисоботи ҳамда мижозларни молиявий барқарорлигини баҳолашга масъул.
Риск менеджмент соҳасида 25 йиллик тажрибага эга, иқтисодчи ва математик. Фаолиятни операцион бошқарувини амалга оширади.
Молия соҳасида 20 йиллик тажрибага эга. Жамоада сармоядор ва мижозлар билан ишлаш, бизнес жараёнларни мувофиқлаштиришга масъул.
Информацион хавфсизлик соҳасида 12 йиллик таржибага эга. Жамоада бизнес жараёнларни автоматлаштириш, информацион хавфсизликни таъминлашга масъул.
Саволларингиз борми?
Бизга мурожаат қилинг, имкон борича тезроқ жавоб берамиз.