
Жамият тўғрисида
Жамият мақсади
Жамиятда содда ва қулай ўзаро ёрдам тизими ва раҳмдиллик хислатини янада кўчайтириш.
Қадриятлар
Ҳалоллик ва пок ният асосида фаолият юритиш.
Жамият аъзоларига адолат ва беғаразлик тамойиллари асосида ўзаро ёрдам кўрсатиш.
“Ўзингизга раво кўрганни ўзгага ҳам раво кўринг” деган эзгу қоида асосида инсонларнинг ҳожатини чиқаришга сидқидилдан кўмаклашиш.
Ўзаро суғурталаш тўғрисида қисқача маълумот
Ўзаро ёки икки томонлама суғурталаш ўзаро ёрдам муносабатларининг энг қадимги шаклларидан ҳисобланади. Анъанавий тижорат суғуртаси пайдо бўлишидан анча олдин, инсонлар ўзларининг бошларига тушишиши эҳтимоли бўлган хавф-хатарлар оқибатида етадиган зарарни қоплашни ўзаро ёрдам тамойили асосида ташкиллаштирганлар.
Масалан, савдо кемалари ёки карвонлари йўлга тушишидан аввал мол эгалари ихтиёрий равишда тўланган бадаллари ҳисобидан ўзаро ёрдам жамғармасини шакллантирганлар. Ушбу жамғарма ҳисобидан савдогарларнинг табиий офатлар, қароқчилар ҳужуми ва бошқа савдо хатарлари натижасида кўрган зараралари қопланган.
Бугунги кунда ҳам ўзаро суғурталаш дунёнинг барча ривожланган давлатларида муваффақиятли амалга оширилмоқда ва унинг асосий ўзига хос жиҳати нотижорат фаолият шаклида эканлиги ҳисобланади.
Ўзаро суғуртани амалга ошириш учун, ўз хавф-хатарларини суғурта қилишдан манфаатдор бўлган шахслар ўзаро суғурталаш жамиятларига бирлашадилар ва ўз маблағлари ҳисобидан махсус захира шакллантирадилар. Жамият аъзолари бир вақтнинг ўзида ҳам суғурталовчи ҳам суғурталанувчи ҳисобланадилар ва ўзларининг ичларидан ёки шу соҳани етук мутахассис бўлганлардан ўзаро суғурталаш жамиятини бошқариш учун ёллайдилар.
Хуллас, ўзаро суғурталашнинг мақсади фойда олиш эмас, балки суғурталанувчиларни паст баҳодаги ҳақиқий суғурта ҳимояси билан таъминлаш ҳисобланади. Ушбу мақсад жамиятнинг суғурта маҳсулотлари нархида фойданинг мавжуд эмаслиги, жамият тушумларининг ҳажми харажатга мувофиқ равишда бошқарилиши ҳамда хатарларни бошқариш инструментларини қўллаш орқали эришилади.
«UZARO» ИСМЖ ҳақида
«UZARO» икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамияти («UZARO» ИСМЖ) Ўзбекистон Республикасида биринчи ташкил этилган ўзаро суғурталаш жамиятидир. Жамият суғурта муносабатларининг нотижорат шаклида иштирок этишдан манфаатдор бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш ва шу билан Ўзбекистонда ўзаро суғурта соҳасининг янада ривожланиши ва такомиллашишига хисса қўшиш мақсадида ташкил этилган.
«UZARO» ИСМЖ матлубот жамияти шаклидаги нотижорат ташкилоти ҳисобланади ва ўз фаолиятини Фуқаролик кодексининг 73 ва 960 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида фаолият юритади. Жамиятнинг асосий мақсади ўзаро суғурталаш учун керакли бўлган маблағларни бирлаштириш орқали ўз аъзоларининг мол-мулки ва бошқа мулкий манфаатларини суғурта қилиш ҳисобланади.
«UZARO» ИСМЖ қуйидаги асосий тамойилларга амал қилади:
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, «UZARO» ИСМЖ нафақат ўз хатарларини нотижорат асосда суғурталашдан, балки суғурта ҳодисалари оқибатида мулкий зарар кўрган аъзоларга ёрдам кўрсатишдан манфаатдор бўлган адолатли, виждонли, бир бирига ёрдам қўлини узатувчи ва ҳақиқатгўй одамларни бирлаштиришга йўналтирилган.
«UZARO»га марҳамат!